link8040 link8041 link8042 link8043 link8044 link8045 link8046 link8047 link8048 link8049 link8050 link8051 link8052 link8053 link8054 link8055 link8056 link8057 link8058 link8059 link8060 link8061 link8062 link8063 link8064 link8065 link8066 link8067 link8068 link8069 link8070 link8071 link8072 link8073 link8074 link8075 link8076 link8077 link8078 link8079 link8080 link8081 link8082 link8083 link8084 link8085 link8086 link8087 link8088 link8089 link8090 link8091 link8092 link8093 link8094 link8095 link8096 link8097 link8098 link8099 link8100 link8101 link8102 link8103 link8104 link8105 link8106 link8107 link8108 link8109 link8110 link8111 link8112 link8113 link8114 link8115 link8116 link8117 link8118 link8119 link8120 link8121 link8122 link8123 link8124 link8125 link8126 link8127 link8128 link8129 link8130 link8131 link8132 link8133 link8134 link8135 link8136 link8137 link8138 link8139 link8140 link8141 link8142 link8143 link8144 link8145 link8146 link8147 link8148 link8149 link8150 link8151 link8152 link8153 link8154 link8155 link8156 link8157 link8158 link8159
Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Санкт-Петербург
Ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлашга ўргатиш

Казахстан, Южно-Казахстанская область, г. Шымкент

ОСШ №104 им. Е. Юсупова

Учитель начальных классов

Имамжанова Гулноз Хадиматовна

Мақсад: Ўқувчиларнинг ўқиш истаги ва маҳоратини ошириб, уларни барча дарсларда фаол ишлашга жалб этиш.

Режа

1. Кириш

2. Эркин фикрлаш - катта бойлик

3. Мустақил иш турлари

4. Системали машғулот

5. Хулоса

Мамлакатимизда таълим жараёнида юз бераётган туб ўзгаришлар ҳар бир таълим муассасасида таълим соҳасини жадаллаштиришни талаб этади, янгиликни жорий этиш йўли эса ҳардоим мураккаб ва узоқ.

Дарҳақиқат, эртанги кун бугундан бошланади. мамлакатимиз келажаги бугун мактаблардак,таълим -тарбия олаётган фарзандларимизда, уларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишларига боғлиқ. Шу боис ҳам мамлакатимиз томонидан таълим - тарбия соҳасига жуда катта эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида ўқувчида фикр уйғотиш ўқитувчидан катта куч маҳоратни талаб этади.Эркин фикрлаш - яратувчанлик демакдир.

Жамиятда ҳар бир инсонни эркин фикрлайдиган этиб тарбиялаш керак. Агар болалар эркин фикрлашга ўрганмаса берилган таълим самараси паст бўлиши муҳаррар. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир.

Бу маъсулиятли вазифани бажариш ҳозирги замон ўқитувчиси айниқса^бошланғич синфлаврга таълим берувчилардан ўз касбий маҳоратларини доимий тарзда ошириб боришлари, ;илғор педагогик технологияларнинг изчил методлари моҳиятини тўлиқ англашлари ва уни ўз дарсларида моҳирона фойдаланишларини тақозо этади.

Таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни фаол қўллаш таълим самарадорлигини унинг сифатлилигини ошириш ва амалиётда жорий этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Ўқувчиларнинг фикр доираси онгли дунё карашини ўстириш уларни эркин тингловчидан^эркин иштирокчига айлантирмоқ ниҳоятда муҳимдир. Ишлаш жараёнида кўп ўйлашга, изланишга ижод қилишга тўғри келади. Ўқитувчи дарсда бошқарувчи;ўқувчилар эса иштирокчига айланмоғи лозим. Ана шу вазифани уддалашда ўқувчининг мустақил фаолияти кў^қиррали самара келтиради. Биз ўқитувчилар дарсларда ўқувчиларни эркин иштирокчига айлантира олсакгина ижобий натижага эришамиз.

Маълумки, 1-4- синфларда ўқиш, она тили дарслари етакчи ўқув предмети ҳисобланади. Фан машғулотларида болалар онгини ўстириш, уларни тўғри, тез равон ва ифодали ўқишга саводли ва чиройли ёзишга^фикрни оғзаки ва ёзма равишда тўғри баён қилишга, мустақил фикр юритишга ўргатиш программанинг асосий мақсадларидан биридир.

Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш асосий иш тури бўлиб, матн устида ишлашдир. Матн устида ишлаш орқали таълим - тарбия берилади, уларнинг нутқлари ўстирилади, ҳамда мустақил фикрлашга ўргатилади. Ўқиш дарсларида мустақил фикрлаш - бу ҳар бир матн мазмунини таҳлил қила олиш, унда тасвирланган воқеа - ходисалар ва қаҳрамонларга ўз муносабатини билдириш, матн мазмунига оид янги вазиятлар яратиш, мушкул вазиятда ўзига йўл топа . олиш фаолиятидир. Мустақил фикрлаш қобилияти эса нутқНинг қай даражада ривожланганлигига ҳам боғлиқ. Болаларни бошланғич синфларданоқ мустақил фикрлашга ўргатиш қўйилган ҳар бир муаммони ўзгалар ёрдамисиз ҳал эта олиш қобилиятини ривожланитиради.

Ҳар куни оз- оздан бўлса ҳам ўқувчиларга бирор мустақил иш турини бажаришга ўргатиш зарур. Бунинг учун аввало, ўқувчиларни мустақил фаолиятига руҳан тайёрлаш лозим. Уларнинг қилаётган ишини қила олишга ва шу ишнисифатли қилиб бажаришга ишонч ҳосил қилиш лозим,

Мустақил иш турлари қандай блиш керак ? Аввало, иш турлари ўқитувчи томонидан пухта ўйланган, маълум мақсадга асосланган ва системали бўлиши керак. Бунда ҳар бир ўқувчининг имконияти ҳисобга олинса, яна ҳам яхши бўлади.

Ўқувчйларни ақлий тараққий эттиришнинг шартларидан бири ўз топшириқларини тўла "эслаб қолиб " бажаришларидир. Бунда бажариладиган

ишнинг мақсадини тушунган, тасаввур қилган ҳолда, унинг режани белгилаш ва иш усулини танлаш , йўл қўйилган хатоларни мустақил топа олиш ва уни тузата билишларига алоҳида эътибор берилади.

Ўқувчиларнинг топшириқни тез, тўғри бажариш учун қулай усулларни танлаш, ишга ижодий ёндашиш, уни ташкил этиш учун доимо етакчи саволлар бериб, таянч сўзлар тавсия этиш фойдалидир.Ўқувчиларда мустақил ишларни сифатли қилиб бажаришда қийинчиликлар пайдо бўлиши табиий. Чунки ҳали уларнинг тасавввурлари ёрқин, сўз бойлиги етарли бўлмайди.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, болалар ўқитувчи
раҳбарлигида ишлаганда тез мушохада қиладилар. Бу
ҳолга ўрганиб қолмасликлари учун кўпроқ уларнинг
ўзларини мустақил ўйлашга даъват эттиравериш
лозим.

Ўқувчилар эътиборини жалб этиш мақсадида матндаги воқеаларни эслатиб : Нега ? Нега шундай бўлади ? Сенингча қандай блиши керак ? каби саволлар бериб, унинг озгина фикрларини ҳам маъқуллаб, яна ўйласангтоласан, жуда яхши , жуда соз ! каби рағбатлантирувчи сўзларни ишлатиш фойдалидир.

Дастлабки бажарган мустақил ишдан бола мамнун бўлса, унинг қизиқишлари ортиб, янги янги иш турларини амалга оширишга киришади. Бу эса ўз навбатида болани мустақил фикрлашини оширади.

Мустақил иш натижаларини ҳамиша текшириш лозим. Текшириш оғзаки ва ёзма бўлиши мумкин.

Бола ёзишдан олдин ўйлайди, фикрини оғзаки жамлайди, сўнг ишга мутақил киришади. Масалан, ўқувчи ўз фикрини ёзма ифодалашдан илгари, ўйлайдй, пичирлаб алланималар ҳақида ўз- ўзича -гапиради. (педагогикада бу актив фаолият ҳисларидир)

Мустақил ишлар ўқувчиларни толиктирмаслиги керак.Унга 5 сарфланадиган вақт 5-10 минут бўлиши, иложи борича шу муддат ичида ҳам дам олиш дақиқалари ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки бола бундай пайтда тез чарчаб қолади.

Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш учун қуйидагиларга

Амал қилиш лозим

- Берилган топшириқлар ўқувчининг имкониятига мое бўлсин, қизиқиш уйғота олсин;

- Иш осондан қийинга, соддадан мураккабга қараб йўналтирилсин, ўқувчига тушунарли бўлсин;

- Ишини бажаришда болаларда ишонч ҳисси уйғотилсин, ишга киришишда улар ўзларида дадиллик сезсин;

- Иш жойи ҳамиша қулай, саранжом - саришта бўлиши ҳам ишни нормал бажаришга имкон беради;

- Топшириқларни доимо навбатлаштириб, турини алмаштиришга алоҳида аҳамият бериш керак;

- Топшириқлар дарснинг турли босқичларида бажарилиши мумкин.

Уйга бериладига вазифалар ҳам мустақил ишдир. Мустақил иш орқали ўқувчилар фикрлайди, ўйлайди, излайди, ҳаракат қилади, бу эса боланинг мустақил фикрини оширади.

Мен уз иш тажрибамдан намуналар келтиришни жоиз дебтопдим.

Якун:

Бошланғич синфларда олиб борган тажрибамга кўра ўқиш дарсларида мазкур иш турларидан фойдаланилганда қолоқ ва ўрта ўзлаштирувчи ўқувчилар яхши натижаларга эришмоқда. Матн мазмунидан чеккага чиқиш ҳар бир ўқувчида жуда катта қизиқиш уйғотади, уларни мустақилликка ўргатади. Бу эса дарс самарадорлигини оширади.

Наши услуги



Мир учителя © 2014–. Политика конфиденциальности