link3000 link3001 link3002 link3003 link3004 link3005 link3006 link3007 link3008 link3009 link3010 link3011 link3012 link3013 link3014 link3015 link3016 link3017 link3018 link3019 link3020 link3021 link3022 link3023 link3024 link3025 link3026 link3027 link3028 link3029 link3030 link3031 link3032 link3033 link3034 link3035 link3036 link3037 link3038 link3039 link3040 link3041 link3042 link3043 link3044 link3045 link3046 link3047 link3048 link3049 link3050 link3051 link3052 link3053 link3054 link3055 link3056 link3057 link3058 link3059 link3060 link3061 link3062 link3063 link3064 link3065 link3066 link3067 link3068 link3069 link3070 link3071 link3072 link3073 link3074 link3075 link3076 link3077 link3078 link3079 link3080 link3081 link3082 link3083 link3084 link3085 link3086 link3087 link3088 link3089 link3090 link3091 link3092 link3093 link3094 link3095 link3096 link3097 link3098 link3099 link3100 link3101 link3102 link3103 link3104 link3105 link3106 link3107 link3108 link3109 link3110 link3111 link3112 link3113 link3114 link3115 link3116 link3117 link3118 link3119
Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Санкт-Петербург
Математикадан тўгарак машгулотлари ва уни ўтказиш методикаси

Казахстан,Южно Казахстанский Область,Шымкент,Базаркакпа

ОСШ №104 им Е.Юсупова

Учитель начальных классов

Артухметова Мукаддас Ходмиатовна

Математикадан синфдан ташкари ишнинг асосий турларидан бири математикадан факультатив машғулотлари. Факультатив ўқувчиларнинг предметга бўлган кизикишини орттириш, математик фикрлаш доирасини орттириш ижодий кобилиятлрини орттиришга ёрдам беради ' .Уни куйидаги синф тадбирлар: математик кечалар, викториналар, олимпиадалар, КВН, мусобакалар ва бошкалар. Синфдан ташкари тадбирлар (математик конкурслар физика, математика мактабларидаги машғулотлар, масалалар ечиш бўйига конкурслар).

Математик тўғараги синфдан ташкари машғулотнинг энг эффектов формаси тўгарак мшгулотлар катьий ихтиёрликка асосланган.

Тўгарак маулотлар асосан актив ўқувчилар билан бирга олиб борилади. Айрим вақтда ночор ўкувчилар ҳам тўгаракка катнаши ҳоҳишини билдирадилар бундай вактда ўкитувчи бунга каршилик билдирмаслиги керак ва ўкитувчи бундай вактда уларнинг қизикишини ўсишига харакат қилиш керак, уларга тўгаракда бўлиш учун шароит яратиши керак.

Ночор ўзлаштирувчи ўқувчилар тўгарак ишларини юритишда албатта кийинчиликлар бўлади. Математика тўгарагини ташкил этишда, ўкувчиларни қизиқишлари, синф машғулотларини давоми эмас эканлигини кўрсатиш, қилинадиган ишлар ва уларнинг максадини аник кўрсатишдан иборат.

1-машғулотда ишнинг асосий мазмуни билан таништириш ва тўгаракка бошчилик килувчини сайлашдан иборат, улар билан тўгаракни хукук ва бурчлари, иш режасини ишлаб чикиш топширикларни бўлиб бериш. Тўгаракни ҳафтада бир марта ўтказиш зарур ва ҳар бир машғулотга 1 соат ажратиш керак. Математика тўгарагини ишнини ташкил этишни ўкувчиларни ўзи амалга оширадилар. Улар ўрганаётган мавзу бўйича масала топиш маълум мавзуга машқлар тарихий характерга эга маълумотлар йиғиш, моделлар ва расмлар тайёрлаш математика тўгаракни машғулотида ўкитувчи эркин атмосферани ташкил зтиш керак. актив дискуссия ва фикр алмашиш имконини яратиши керак. Математикани мавзуси турлича бўлади. Математикадан синфдан ташкари машғулотларнинг мавзусига математикларниш ҳаёти ва фаолиятиңи олиш мумкин.

Математикадан факультатив машғулотлар ва уларни ўтказиш. Математика факультатив машғулотларнинг асосий мақсади ўқувчилар билимини чукурлаштириш ва кенгайтириш, уларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш, математик машғулотларига қизиқиш ва мустақилликни, ташаббускорлигини ривожлантириш. Факультатив дарсларнинг программаси математика дарсининг программаси каби юкори даражада бўлади. Факультатив , программаси асосий даре программаси билан бирдек олиб борилади.

Факультатив машғулот эффектив бўлиши учун дарсни куйидагича ташкил этиши керак: 1.Юкори даражали ўқитувчи дарсни юқори савияда ўтиши керак. 2.Факультатив дарега катнашувчи ўкувчилар сони 15 тадан кам бўлмаслиги керак.

Факультатив машғулотларга аъзолик ихтиёрликка асосланган бўлиб, уларни мажбурлаш мумкин эмас, айниқса ночор ўзлаштирувчи ўқувчилар бошқа машғулотларга катнашувчи ўкувчиларга (спорт, музика ва бошқа…) алоҳида эътибор бериш керак. Факультатив тугаши билан улар баҳоланади ва улар қайд этилади. Факультатив машғулот дарс жадвалига қўйилади ва ўқтиувчига ҳақ тўланади.

Математикадан факультатив машғулот тказиш бошка математикадан синфдан ташқари ишларни инкор этиш дегани эмас. Бу математика фанига қизиқадиган ўқувчилар билимини тўлдиришдан иборат.

Факультатив машғулот кандай ўтказишдан қатьий назар у ўқувчига қизиқарли бўлиши керак. Факультатив машғулот ўтказишнинг асосий формаси лекция методи, семинарлар, дискусиялар, масалалар ечишлар ўқувчилар рефератлари, математик баённомалар ва маърузалардан иборат.

Факультатив машғулотда ўқувчиларнинг иустақил ишларига муҳим ўрин бериш керак, тез-тез масалалар ечиш, рефератлар, маърузалар, семинарлар, дискуссиялар, дарслик ва илмий адабиётлар ўкиш. Математикадан факультатив машғулот ўтказишнинг мумкин бўлган формаси ҳар бир машғулотни 2 га бўлишдан иборат 1 кисмнинг материални ўзлаштиришга бағишланади ва назарий ҳамда амалий характерга эга бўлган ўқувчиларнинг мустақил ишларига бағишланади. Дарс тугашида ўқувчиларга назарияни ўрганиш бўйича уй вазифалари бериш таклиф этилади. 2 қисми эса жуда мураккаб ёки қизиқарли масалалар ечишга қаратилади. Бундай факультатив машгулотлар мактабдаги оддий ўқитиш формасида ўқитиш-методига ўтишга қулайлик яратади.

Факультатив машгулотлар ўтказишда асосан • математикани ўрганиш методикасидан ва муаммоли ўкитш методикасидан фойдаланилади.

Факультатиа курени кетма-кет жойлашган масалалар серияси шаклида амалга ошириш мумкин. Укитувчининг озгина ёрдами билан ҳамма масалаларни мустакил кетма-кет бажараётиб, ўқувчи ўзини активлигини математик фикрлаш

малакасини намоён қилади. Теоремалар масала кўринишда бўлади. Агар ўқувчи теоремани исботлашда кийинчиликка дуч келса ва у катта ва кийин бўлс, у бир неча масалаларга ажратилади ва бунда олдинги ечилган масала кейингисини ечилишига ёрдам беради. Таърифлар ўкитувчи томонидан масала

матинига киритилиши мумкин, ёки алоҳида айтилади. Зарур вактда ўкитувчи олдинрок сухбатлашади ва умумлаштириб беради. Тайёр тарқатма материаллардаги топширикларни ҳамма ўқувчиларга тар кати лади.

Муаммоли ҳарактердаги масалалардан кенг фойдаланиш ҳам катта фойда келтиради. Ҳозирги вактда факультатив топширикдар 2 йўналишда амалга оширилади. А) Программа курси бўйича "Математика курсини кўшимча боблари ва саволлари" ни ўргатиш.

Б) Математикани махсус куреларини ўргатиш. Программанинг мазмуни "кўшимча боблар ва саволлар" математиканинг систематик курсини программа маиериалини ечиш ва чуқурлаштириш имконини беради.

Математикани мазмунини амалда очиш ва ўкитувчини янги программа асосида ишлашга тайёрлаш.

Бошлангич синфларда математика фанидан олиб бориладиган синфдан ташкари ишлар ўкитувчи ва ўқувчиларнинг математик билимларини кенгайтириш ва чукурлаштириш, кийинрок масала ва мисолларни ечиш бўйича машқ килдириш, дастурдан ташкари баъзи масалалар билан таништириш, математикага бўлган кизикишларини оширишга имкон беради.

Буларнинг ҳаммаси ўкувчиларнинг ривожланишига, фанга бўлган қииқишининг ортишига ижобий таъсир килади.

Мактаб тажрибасида математикадан кичик ёшдаги ўкувчилар билан бажариладиган
синфдан ташқари ишларнинг куйидаги турлари учрайди: математиак

тўгараги.олимпиадалари.қизикарли математика "соат" ва "кеча"лар (КВН), математик экскурсиялар.Шунингдек математикадан газеталар чикариш, математика кўргазмалари хамда математикадан синфдан ташкари ишлар шулар жумласига киради. Синфдан ташкари ишларни ташкил килиш ва ўтказиш асосида куйидаги коидалар ётади:

1. Синфдан ташкари машғулотлар . ўқувчиларнинг дареларда оладиган билимлари, малака ва кўникмаларини ҳисобга олган холда ўтказилади.

  1. Синфдан ташкари ишлар ихтиёрийлик, ташаббускорлик приншгалари ва ўқувчиларнинг харакатлари асосида тузилади ҳамда ўкувчиларнинг индивидуал талабларини қаноатлантириш мақсадида ўтказилади.
  2. Синфдан ташкари машғулотлар ўтказилиши шаклига кўра дарсдан фарк қилади, кўпинча кизикарлилик характерига эга бўлади. Бунда зарурий шартлардан бири ишнинг режалиги ва мунтазамлилигидир.

Математик тўгарак синфдан ташқари ишнинг биридир.

Тажриба кичик ёшдаги ўкувчилар билан 1 синфдан (2-ўкув чоракдан) бошлаб тўгарак машгулотлари ташкил қилиш ва ўтказиш мумкинлигини кўрсатмокда.Аммо, одатда бу хил ишни 2-3 синф ўқувчилари билан ўтказилади.

Математика тўгарани иши, уни тўгри ташкил қилинганда ва уни ўтказиш методикасидан тўғри фойдаланилганда, ўкувчиларда математикага кизиқиш уйготиш ва бу кизиқишни ривожлантириш, уларнинг билиш активликлари ва математик кобилиятларини ривожлантиришга имкон беради.мустакил ишлаш кўникмаларини сингдиради.ўз кучига ишонч, ҳосил бўлган кийинчиликларни мустақил бартараф килиш кобилиятини тарбиялайди.

Болаларнинг тўгарак иши жараёнида ўзларининг математика жиҳатидан ўсганликларини. янги билимлар ва малакаларини ошганликларини англаб етишлари катта ахамиятга эга. Шу боисдан ўтказиладиган мустакил ишлар натижалари, ўкувчиларнинг умумий ва индивидуал муваффақиятларини таъкидлаган ҳолда тўла, батафсил таҳлил килиш керак.Түгаракнинг баъзи машгулотларига ўкувчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф килиш мумкин, унинг математикага бўлган кизикишлари унинг математикага бўлган қизикишни оширишда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Тўгарак машгулотлари вактида меҳнат билан ҳордикнинг тўгри, кўшиб олиб борилганини кузатиб бориш зарур, бунинг учун каралаётган ёшига мое иш суратинисаклаш.машғ\ лот турларини алмаштириб туриш,иш характери ва усулларини ўзгартириб туриш керак.

Қийинроқ мисол ва масалаларни ечиш, ўкувчилар тафаккурини, конкрет абстрактга уі иш вазарур умумлаштиришларни кила олиш кобилиятларини ривожлантириш ва хоказолар тўгарак иши мазмунига киради.

Кизикарлилик характеридаги машклар: математиклабиринтлар, "ажайиб квадратлар". арифметик фокуслар, топишмоклар, ўйинлар, инсценировкалар, шеърлар ва х.к. катта ўрин олади. Шу билан бирга материални кизиқарли бўлиши ягона максад эмас, у караладиган математик қоидалар, конуниятлар ва ҳоказони чуқуррок тушунтиришга имкон беради.

1.2. Дидактик ўйинларнинг айрим хусусиятлари.

Болаларни ақлий ва жисмоний фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантиришда дидактик ўйинлар алоҳида аҳамият кашф этади.Дидактик ўйинлар ўқувчиларга билим, маълумот бериш мақсадига маҳсус қўлланиладиган ўйинлардир. Дидактик ўйинларидан асосан болаларнинг ақлий фаолиятларини ривожлантиришга таъсир этувчи воста сифатида фойдаланиш билан бир қаторда,нутқини ўстириш, атироф-муҳит билан,табиат билан таништиришда,болаларнинг экалогик тарбиясида ҳам кенг қўлланилади. Болаларга билим беришда ўргатиладиган янги билимларни яхшилаб ўзлаштириб олиш учун болалар билан турли амалий машқлар ўтказилади. Ўйин шаклида ўтказиладиган машқлар эса болаларнинг диққатини ўзига жалб қилади, қизиқтиради, натижада болалар ўзларини қийнамай,ўзларини мажбур қилмай такрорлаш лозим бўлган ҳаракатларни осонлик билан такрорлай оладилар.Демак, дидактик ўиинлар болаларнинг ҳар томонлама чуқур ва кенг билим олишларида фойдаланиладиган таълимий воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.Дидактик ўйиннинг асосий моҳияти шундаки, катталар томонидан болаларга ўйин шаклида ақлий вазифаларини бажариши, ҳал этиши вазифаси топширилади. Бунинг асосий мақсади, болаларнинг билимга бўлган қизиқишини шакллантиришни фаоллаштиришдир.

Дидактик ўйинлар хилма-хил материаллар асосида, ранг -баранг раем ва тарқатма материаллар, турли кубк ва буюмлар, геометрик шакллар, санаш ва ҳисоблаш асбоблари, табиий материаллар кўғирчоқ ва ўйинчоқлардан ташкил қилинади. Дидактик ўйин бола ажрата олмайдиган талабларни асло қўймайди, шу билан бирга ўйин боланинг бир оз зўр бериш эса боланинг ҳамма қувноқлиги, тетиклиги, бирдамлиги билан боғлик, бирдамлик ва қувноқлик эса соғликнинг гаровидир.

Дидактик ўйин ёрдамиди ташкил қилинган машғулотларда атроф -муҳит билан таништириш , уларнинг кузатувчанлиги, диққат -эътибори, хотирасини ривожлантириш, нутқини ўстириш ва математик тушунчаларни кенгайтириши, яъний ақлий фаолиятларини кучайтириши назарда тутилади. Дидактик ўйин мазмуни ўз ичига асосан куйидаги тўрт омилни ўз ичига олади:

1 .Ўйиннинг вазифаси;

2.ЎЙИН ҳаракати;

З.Уйин қоидаси;

4.ЎЙИН якуни.

1 .Ҳар бир дидактик ўйинда маълум дидактик мақсадга қаратилган вазифа болаларга билим
ва маълумот беришни кўзда тутади. Ҳар бир дидактик ўйин болаларда маълум вазифани
бажаришни талаб қилади. Бу вазифани бажариш мақсадида бола ўзининг фикрлаш
қобилятини фаоллаштиради,олдинги олган билим ва тушунчаларни эсга туширишга ҳаракат
қилади. Болалар олдига қўйилган вазифа, болалар тушунчасига мое

бўлмаса, уларни қийнаб қўйса, у вақтда ўйин ўз қийматини йўқотади. Болалар кйзиқмагач, вазифа бажарилмайди, мақсадга эришилмайди.

2.Дидактик ўйиннинг яна бир муҳим хусусияти борки, бу ўйин ҳаракатидир. Ўйин ҳаракати эса ўйин мазмунига кўра турличадир. Ўйин ҳаракати айрим вақтларда мусобақалашиши билан боғланган бўлса, айрим вақтларда эса ўз навбатини ўтказиб юбормаслик (лото,дамино ўйинлари) билан боғланган бўлади. Ўйин ҳаракати ўйновчи болаларнинг кўп озлигига қараб енгиллашади.

3.Дидактик ўйин ҳамма вакт маълум ўйин қоидага бўйсинади. Дидактик ўйиндаги ҳаракат ўйин қоидаси билан боглиқ бўлади. Ўйин қоидаси боланинг ўйинда ўзини қандай тутиши, нимани қандай бажариш лозимлигини кўрсатади. Ўйин қоидаси дидактик ўйинда ўйинни ташкил қилиш тартибидан иборат бўлиб, қоидага риоя қилиш орқали мақсадга эришилади.

4.Ҳар бир дидактик ўйин ўзининг маълум, кутилган натижага эришиш эса ўйин

қоидасига риоя қилиш, вазифасини бажариш орқали амалга оширилади. Ўйин шундай якунланадики, болалар ўйиндан маънавий озуқа оладилар, уларга маълум даражада билим берилади, янги бир нарсага ўргатилади. Болалар эса ҳар бир қизиқарли ўйиндан сўнг ўзларини хурсанд, ҳушчақчақ сезадилар, уларнинг эҳтиёжи қониқтирилади. Ўйин охирида ўйин жараёнида вазифани, ўйин қоидасини яхши,намунали бажарган болалар рағбатлантирилади, уларнинг фаолияти алоҳида қайд қилиб ўтилади. Дидактик ўиинлардан тўғри фойдаланишда учта асосий масалага, яъни дидактик ўйинларни танлаш ташкил қилиш ва ўтказишга эътибор бериш зарур.

III. Синфдан ташқари машғулотларда дидактик ўйинларни танлаш принциплари.

Дидактик ўйинларни танлашда ўқувчиларга билим беришнинг қуйидаги тартиб-қоидаларга риоя қилинади.

1.Дидактик ўйинларни танлаш ва улардан фойдаланишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, педагогик жиҳатдан тайёрлаш ва билим савияси ҳисобга олинади.

2.Танланган ҳар бир ўйин ўқувчиларга системали билим бериш, малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш билан бирга уларнинг баркамол бўлиб етишишга ва руҳан тетик ўсишига қаратилган бўлади.

3.Дидактик ўйинларни танлашда таълимнинг аниқ мақсад ва вазифалари асос қилиб олинади. Дидактик ўйинлар таълим мазмунини аниқлаштиришнинг муҳим воситаларидандир. У ўқувчиларда ўқиш мотивини истагини ривожлантиришга хизмат қилади

<

4.Дидактик ўйинларни танлашда ўйиннинг таълим жараёни билан уйғунлашишга, таълим -тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга, ўқувчининг фаоллиги, ташаббускорлиги ва ижодий қобилятини ўстиришга алоҳида аҳамият берилади . Ҳар бир ўйин ўқувчилар учун " Ҳаёт тажрибаси " бўлиб қолмасидан, уларни мустақил фикрлашга, ҳис - туйғуларини ривожлантиришни давом этдирилган бўлиши зарур.

5.Дидактик ўйинларни танлашда ҳар бир синфнинг савияси, ўзига ҳос ҳусусиятларини мактабнинг шарт - шароитларини, имкониятларини ҳисобга олди, чунки бир шароитда яхши натижа берган ўйин, ўзга бир шароитда яхши самара бермаслиги мумкин .

б.Дидактик ўйинларни танлаш ва ташкил қилишда, янги ўйинларни кашф этишда ўқтувчининг педагогик тайёргарлиги, маҳорати, методик савияси, ўйинга бўлган шахсий муносабатлари ва изланишлари алоҳида аҳамият касб этади .

Ўқитувчилик чинакам ижодкор. У ёш авлод қалбини кашф этади. Унга сайқал беради. Ўқитувчи болалар маънавий дунёсини, ўйин хазинасини ҳамиша ардоқлаб, тўлдирб туради. Болаларнинг ўйин қобилиятини ривожлантириб боради. Бола янги - янги ўиинларнинг доимий ижодкоридир.

Наши услуги



Мир учителя © 2014–. Политика конфиденциальности