link2760 link2761 link2762 link2763 link2764 link2765 link2766 link2767 link2768 link2769 link2770 link2771 link2772 link2773 link2774 link2775 link2776 link2777 link2778 link2779 link2780 link2781 link2782 link2783 link2784 link2785 link2786 link2787 link2788 link2789 link2790 link2791 link2792 link2793 link2794 link2795 link2796 link2797 link2798 link2799 link2800 link2801 link2802 link2803 link2804 link2805 link2806 link2807 link2808 link2809 link2810 link2811 link2812 link2813 link2814 link2815 link2816 link2817 link2818 link2819 link2820 link2821 link2822 link2823 link2824 link2825 link2826 link2827 link2828 link2829 link2830 link2831 link2832 link2833 link2834 link2835 link2836 link2837 link2838 link2839 link2840 link2841 link2842 link2843 link2844 link2845 link2846 link2847 link2848 link2849 link2850 link2851 link2852 link2853 link2854 link2855 link2856 link2857 link2858 link2859 link2860 link2861 link2862 link2863 link2864 link2865 link2866 link2867 link2868 link2869 link2870 link2871 link2872 link2873 link2874 link2875 link2876 link2877 link2878 link2879
Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Санкт-Петербург
«Мен дунёни танийман»мавзусидаги интеллектуал ўйин

Казахстан,Южно Казахстанский Область,Шымкент,Базаркакпа

ОСШ №104 им Е.Юсупова

Учитель начальных классов

Шамадиева Нигара Октамбаевна

Бу ҳаётнинг зийнати- баҳри башорат ассалом

Сўз санъати нақши бу- нури ҳидоят ассалом.

Халқаро жорий этилмиш хуш ибора ассалом,

Жумла инсонга баробар яхши одат ассалом.

Ассалому алейкум, ҳурматли устозлар, азиз ўқувчилар! Бугунги “Мен дунёни танийман” мавзусидаги интелектуал ўйинимизга хуш келибсизлар. Бугунги беллашувимизга 4-“Д”синф ўқувчилари Элбошимиз Н.А.Назарбоевнинг миллатлараро дўстлик, тотувлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини, эл фаровонлиги йўлида амалга ошираётган оқилона ва доно ишларининг меваси ўсиб келаётган сиз ёшлар қўлида эканини чуқур хис қилган ҳолда бугунги беллашувга тайёрланишган. Ҳурматли Президентимизннинг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида айниқса таълим тарбия соҳасига жуда катта эътибор қаратгани иқтидорли болаларнинг янада юксалишига кенг йўл очиб берганидир.Элбошининг бундай юксак ишончини оқлаш сиз ўқувчиларнинг муқаддас бурчингиздир.

“Балиққа сув, қушга ҳаво, ҳайвонларга ўрмону, тоғу-тошлар керак. Одамга бўлса, Ватан керак. Шундай экан, табиатни ҳимоя қилмоқ-Ватанни ҳимоя қилмоқ демакдир”

М.Пришвин.

Бугунги беллашув иштирокчилари билан танишинг:

1.Султанова Насиба- синфимиз аълочиси, мактабда ўтказилаётган олимпиадада ўзбек тили фани бўйича мунтазам биринчи ўринни эгаллаб келаётган ўқувчи. Насиба ўта тиришқоқ, одобли, ҳаёли қиз.

2.Абдурахманова Ширин- математика фани бўйича олимпиада қатнашчиси, жамоатчи, аълочи ўқувчи. Ширин жуда тартибли, одобли, исмижисмига монанд ширинсухан қиз. “Ақ бота ” интелектуал ўйининг 3-ўрин совриндори.

3.Махаммаджанова Мафтуна- синф бошлиғи, аълочи, жуда меҳнатсевар.

4-синф ўқувчилари орасида дунётаниш фани бўйича олимпиадада 1-ўринни қўлдан бермай келаётган қиз.

4.Равшанбекова Дилмира- мактабимизда ташкил этилган “Лолача” рақс гурухининг истеъдодли раққосаси, жамоат синфимз фаолларидан бири, минутига 200 дан ортиқ сўз ўқиб олимпиаданинг доимий ғоолибаси.

5.Яқубжанова Диляра-жуда ақлли, зукко, раққоса,аълочи қиз. У

ҳамма фанларни аъло ўзлаштирибгина қолмай, мустақил шеър ҳам ёзиб туради. . “Ақ бота ” интелектуал ўйининг 3-ўрин совриндори.

Ўйин шартлари:

  1. “Она табиатни мадҳ этаман” Табиат ҳақида шеър айтиш.
  2. “Агар сиз йўлда адашиб қолсангиз”
  3. “Ким билимдон?” (10 та савол)
  4. “Тирик барометрлар”
  5. “Ўйла! Изла! Топ!”

Бизнинг ўқувчиларимиз ниҳоятда истеъдодли, ақли-заковатда бир-биридан қолишмайди. Уларнинг жавобларини баҳолаш учун жюри аъзолари тайинлаймиз.

1 шартда қизлар шеърлар айтишади.

Сўз жюри аъзоларига

2 шарт. “Агар сиз йўлда адашиб қолсангиз ”

Одамлар баъзида шундай вазиятга тушиб қолади-ки, бунда фақат билим, ақл, сабр босиқлик билан туғри ечим қабул қилиш керак бўлади. Ҳар бир одам экскурсия ёки саёҳат вақтида адашиб қолмаслиги учун ориентирлашни билиши керак. Нотаниш жойни кузатиб, энг оддий ва ишончли усуллар билан горизонт томонларини аниқлай олсангиз, албатта ўз манзилингизга тезроқ ета оласиз. Демак сиз йўлда адашиб қолдингиз!

1-савол : Сизнинг қаршингизда қарағай дарахти турибди Қандай мўлжални оласиз? ( дарахтнинг жануб томонидаги смолалар йирикроқ, катароқ бўлади.)

2-савол. Сиз маймунжон териб юриб адашиб қолдингиз?

( Каттароқ, яхши пишган мевалар жануб томонда бўлади)

3-савол. Олдингиздан чумоли ини чиқиб қолди?

( чумоли инининг оғзи жануб томонга қараган бўлади)

4-савол. Кимсасиз дашт жим-жит. Хамма ёқни қор қоплаган. Ўртада фақат битта тўнка турибди.

(тўнканинг жануб томони бир оз эриган бўлиши мумкин)

5-савол. Ўрмон ўртасида катта харсанг тош турибди. Нимага ахамият берасиз?

(тошнинг шимол томонида мох ва лишайниклар яхши ўсади, чунки улар соясевар ўсимликлар ҳисобланади)

Сўз жюри аъзоларига

3 шарт. Ким билимдон?

3-шартни бошлашдан аввал томошабин ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказсак. Мен савоол билан мурожаат қиламан , сиз хор бўлиб жавоб берасиз.

У нимадир ҳаводаги ўйнаган?

У булутдир ҳаво билан ўйнаган.

Унимадир ер юзини қиздирган?

У қуёшдир юзинг каби порлаган.

У нимадир ер юзини сув олган?

Ёмғир бўлар ер юзини сув олган.

У нимадир ўртасида мағзи бор?

Буғдой бўлар ўртасида мағзи бор.

У нимадир сув ичида жони бор?

Балиқ бўлар сув ичида жони бор.

У нимадир парвоз қилар самода ?

У қуш бўлар эркин учар самода.

Раҳмат, ўқувчилар демак ҳозирга шартимиз савол-жавоб тарзида ўтади. Ҳар бир ўқувчига 10 тадан савол берилади.. ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.

1- иштирокчига саволлар

1. Хеч қачон сув ичмайдиган ҳайвон? ( Коала)

2.Қайси қушда фақат иккита бармоқ бўлади? (Туяқуш)

3. Энг тоза ҳайвон? ( Бўрсиқ)

4. Ўргимчак ҳашаротми? (Йўқ)

5. Родина подсолнуха (Америка)

6. Қ.Р.де мемлекеттік тіл туралы заң қашан қабылданған

(1997,11.06)

7. Как называется наша Республика? Р.К

8. Итларни ўрганиш билан шуғулланадиган фан (кинология)

9. Тунғыш қазақ ғарышкеры ( Т Әубакиров)

10. Энг катта ҳайвон ( кит)

2 иштирокчига саволлар

1.Жирафанинг қайси оёғи узун? ( Тенг)

2. Хайвонларда сут тиши бўладими? (арслон ва отда)

3.Учувчи ҳайвон? (кўршапалак)

4. Нима учун қушлар енгил бўлади?

5.Энг тез ўсувчи ўсимлик? (бамбук)

6. Какой праздник 1 мая (День единства народов)

7.Китни нимма иситади? (тери остидаги ёғи)

8. Қушлар нима учун тош ютишади? (овқатини ҳазм қилиш учун)

9. Какое слово на земле самое прекрасное? (мама)

10. Қайси балиқ одам исми билан аталади? (карп)

3-иштирокчига саволлар

1.Астана күні деб қай күн белгіленді (6 шілде)

2.Мингоёни оёқлари бир хилми? (ҳар хил)

3.Йилқи сути нима? ( қимиз)

4. Ўрмон санитари нима? (бўри)

  1. Елбасымыз қай жерде дүниеге келген? (Алматида)

6. Балиқларни ўрганиш билан шуғулланадиган фан? (ихтиология)

7. Как называется наша столица?

8. Барча атиргуллар отаси? (наъматак)

9. Қ Р Конституциясы қашан тойланады

10. Ўсимлик дунёси нима дейилади? (Флора)

4 –иштирокчига саволлар.

  1. Тәуелсіздіктің неше жылдығын тойладық (20)

2. Лотинча “капут” сўзидан олинган сабзавот номи? (капуста)

  1. Что без боли и печали вызывает слёзы? (лук)
  2. Қ.Р ұлтаралық тіл қай тіл (русский)
  3. Какое слово самое важное и дорогое? (родина)

6. Какой праздник 9 мая? (День Победы)

  1. Ўргимчакнинг нечта оёғи бор (8та)

8. Энг катта илон? (анаконда)

9. Табиатдаги энг ингичка ип? (ўргимчак ипи)

10. Қ.Р. пойтахтларини санаб беринг.

(Оренбург, Қизилўрда, Алмати, Астана)

5- иштирокчига саволлар.

1. В пруду купалься, сух осталься. (гусь)

2. Нима йўқолган тана аъзосини қайта ўстиради? (калтакесак)

3. Энг катта пирамида? (Хеопс)

4. Энг кучли оёқлар қайси қушда бўлади? (туяқуш)

5. Чигиртка қулоғи қаерда? (оғида)

6. Сувда туғилиб , ерда яшайди? (бақа)

7. Қайси ҳайвоннинг сумкаси бор? (кенгуру)

8. Байтеректің ұзындығы неше метр? Неліктен? (97метр, 1997й)

9. Қозоғистон республикасининг Мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат? (Туркия)

10. Что страшнее птицам зимой : голод или холод (голод)

Сўз жюри аъзоларига

4 шарт “Тирик барометрлар”

Об-ҳаво , яъни атмосфера қуйи қатламининг ҳолати тўхтовсиз ўзгариб туради. Одамларнинг меҳнати, ҳаёти об-ҳаво билан мустаҳкам боғлиқдир. Об-ҳаво ҳақидаги маълумотларни кундалик ҳаётимизда телевидение, радио, интернет орқали кўрамиз, эшитамиз. Буни бизга гидрометеорология марказлари аниқлаб беради. Об-ҳавони қандай бўлишини халқнинг кўп йиллик кузатишлари асосида ўйлаб топган белгиларига қараб ҳам олдиндан билиш мумкин. Агар уларни билсак, об-ҳавода яқин кунларда бўладиган ўзгаришларни тахминан анча тўғри айта оламиз.

-Мўридан тутун тўғри чиқса- совуқ

-қалдирғочлар пастлаб учса- ёмғир

-ойнинг ранги хиралашса- ёмон об-ҳаво

-қишдаги туман- илиқли

-балиқ сув бетига сакраб чиқса-ёмғир

-читтаклар инига пр йиғишса- совуқ

-сумалаклар узун бўлса — совуқ баҳор

-денгиз қушлари қирғоқдан узоқлашиб кетишса- шамолсиз об-ҳав

-сирень, акация ҳида жуда анқиб кетса- ёмғир

-қушлар инини қуёш тушадиган томонга қурса-совуқ ёз

-эрталаб шудринг тушса-очиқ ҳаво

-эман баргларини тўка бошласа- кун совий бошлайди

-ёмғир туш пайтида ёғишни бошласа- суткалаб ёғади

-кечки пайт камалак кўринса-об-ҳаво яхши бўлади.

-кеч кузда пашшаларнинг кўпайиши- кузнинг илиқ келиш

-Агар гилос баргини тўкмаган бўлса, ёққан қор- эриб кетади

- агар қўйлар тишларини ғичирлатса-қаттиқ бўрон бошланади

-турналар кузда баланд учса- куз узоққа чўзилади.

- қисқичбақалар қирғоққа чиқса- ёмғир ёғади

-эрталаб чақмоқ чақса- кечқурун ёмғир ёғади.

Сўз жюри аъзоларига

5 шарт “Ўйла! Изла! Топ!”

30

20

25

30

20

25

30

20

25

30

20

25

30

20

25

30 балли саволлар қўриқхоналар ҳақида

Ақсу- Жабағли, Олакўл, Алмати, Ғарбий Олтой, Қўрғалжин

20 балли саволлар “Оламнинг етти мўъжизаси” ҳақида

Семирамиданинг осма боғи, Хеопс пирамидаси, Галикарнас мақбараси, Зевс ҳайкали, Родос ҳайкали.

25 балли саволлар “сирли топишмоқлар”

1-топишмоқ

Қўхна Юнон афсоналарига асосан Ясон амакиси Пелиядан Колхида (Абхазия) қирғоқларига бориб у ердан олтин жунли терини келтириш ҳақида буйруқ олади. Пелия Эллада подшолигига номзод бўлган Ясондан қутилиш учун бундай оғир ишга юборган эди. Лекин ясон олтин жунли терини олиб келади. Олтин жунли тери ўзи нима эди?

2-топишмоқ.

1969 йили Алмати вилоятидаги Иссиқ шаҳри атрофидаги қўрғонда ўтказилган қазилма ишлари бутун дунёни лол қолдирди. Қўрғонда 7 метр чуқурликдан топилган бу топилма нима деб номланди?

3- топишмоқ.

Ватани –Персия . 19 асрда Европага келиб қолган.Қадимда бу ўсимлик фақат бойларнинг уйида ўстирилган. Унинг уч дона пиёзи учун иккита катта катта тошдан қурилнган уй олиш мумкин эди. Қозоғистонда унинг 100 га яқин турини учратиш мумкин. У “Қизил китобга ” киритилган.

Бу қайси гул.

4-топишмоқ

Бу гулнинг лотинча номи “галактус” гала-сут, актус-гул. Қадим ривоятларга кўра ОдамАто ва Момо Ҳаво жаннатдан қувилганларида Ер жуда совуқ экан. Шунда Момо Ҳавони иситиш учун бир нечта қор парчалари гулга айланибди ва уни иситибди. Шунинг учун бу гул орзу умид, ишонч белгиси ҳисобланар экан бу гул қайси гул?

5-топишмоқ

Унинг Ватани Персия. Ривоятларга кўра апрель ойида гуллар худоси Флора ва камалак худоси Ирида Ерга тушишибди. Камалакнинг барча рангларини ва бор бўёқларини аралаштириб ўрмон , ўтлоқларга сепишибди. Ернинг шимол томонига йўл олишганда қарашса фақат сиёҳрангдан бошқа ранг қолмабди. Шунда бу рангни буталар устига сепиб юборишса бир ажойиб гул ўсиб чиқибди. Бу қайси гул?

Сўз жюри аъзоларига

Сўз мактаб директорига

Ўқувчиларини тақдирлаш.

Хулоса

Наши услуги



Мир учителя © 2014–. Политика конфиденциальности