Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
14.10.2015
0
325
0

Ўқувчиларни руҳоний одамгарчилик руҳида тарбиялашда ўз-ўзини таниш фанининг роли

Казахстан,Южно-Казахстанская область,г.Шымкент

ОСШ №104 им.Е.Юсупова

Учитель самопознания

Ахмедова Б.Д.

Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан бўлганидек,  инсоннинг барча хислатлари ҳам аҳлоқ билан якунланади.

 

Ҳар бир  жамият, миллат, ҳалқнинг ўз урф – одатлари, аҳлоқ ва одоб меъёрлари мавжуд.  Жамият  аъзолари,  ота-оналар,  ўқитувчиларнинг  халқ  олдидаги  энг муҳим бурчларидан  бири  миллий  урф – одатларни,  аҳлоқ ва одоб  коидаларини  ёш  авлодга  сингдириш  ва шу  йўл  билан  келажак  авлодга  етказиб  беришдир.

         Маълумки  инсон   баркамоллиги  унинг  маънавий   дунёсининг  қандайлиги  билан  белгиланади.   Яхши  тарбия  кишининг  қимматбаҳо  бойлигидир.

Ҳозирги кунда  ёш  авлоднинг  маънавий  ўсишини   ривожлантириб  уларни  эзгуликка  етаклашда  ўз-ўзини таниш  фани  катта   роль  ўйнайди.

Юртимизнинг  умумтаълим   мактабларида  синовдан  ўтказилиб  келинаётган  бу  фанни  ўқитиш  ўз-ўзини  таниш  фанининг  маънавий  инсонийлик  билим  бериш  андозасида  белгиланган    талаблар  асосида  юзага  оширилиб,  боғчадан  бошланган  ўз-ўзини  таниш   мактабнинг барча  пағонасида  давом  эттириляпти.

         Болани  маданиятлиликка,  камтарликка,  одоблиликка,  руҳоний  одамгарчиликка  ўргатиш  ота-онанинг  ҳам,  жамиятнинг  ҳам,  мактабнинг  ҳам  энг  асосий   вазифаси.  Бола  уйда  ҳам,  мактабда  ҳам,  жамоат  жойларида  ҳам  одобли  ва  камтар  бўлиши,  болани  ёш  давридан     ватанпарварликка,  одоб-аҳлоққа,  тозаликка,  зийракликка,  меҳрибонликка  ва  кечиримли  бўлишга  ўргатиш  ҳам  ўз-ўзини  таниш  фанининг  вазифасига  киради.  Ҳар  қандай  тарбия   асосан  оилавий  муносабатларни  тўғри  йўлга  қўйишга боғлиқ.  Инсон  барча  яхши  фазилатларни  биринчи  навбатда  оиладан  ўрганади. Шунинг  учун  шахсни  ўз-ўзини  танитишда  оила  билан боғлиқлик  муҳим  ҳисобланади.

         Алломаларимиз  таъкидлаганидек,  инсонни   тарбиялашдаги  энг  асосий йўл  эътиқоддир,  эътиқодга  эса  ишонтириш  йўли  билангина  таъсир  этиш  мумкин, холос.  Тарбия  ишининг  муваффақиятли  чиқиши   учун    тарбиячилар  тинмай  ўзларини  тарбиялашлари  керак.

Оила  аъзолари  одоби  эса,  ўзаро  тўғри  муносабатда  ва  муомалада  бўлиши,  ўзаро  ғамхўрлиги,  одилоно  талаб қўйиши  инсон  қадр – қимматини  ҳурматлаши  демакдир.

Ахмедова Барно

Е.Юсупов  номли  №104 умумтаълим  мактабининг  ўз-ўзини  таниш  фани  ўқитувчиси.

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения