Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
14.10.2015
0
292
0

А-5 ва а-5 кўринишдаги ифодаларни мустаҳкамлаш

Қазақстан,ОҚО,Шымкент

№104  Е.Юсупов  атындағы ЖОМ

Бастауыш сынып мұғалімі

Абдурашидова К.Х.

Мақсад:

  1.    5 сонини қўшиш ва айириш жадвалини мустаҳкамлаш.
  2.    Ўқувчилар математик қобилиятини, эътиборлигини, интилувчанлигини, фикрлашини ошириш ва уларнинг эслаб қолиш қобилиятини ривожлантириш.
  3.    Ўқувчиларга соғлиқни сақлаш ўз қўлимизда эканлигини уқтириш.

 

Жиҳози:  слайд, дидактик материаллар.

Дарснинг бориши:

  1.    Ташкилий қисм. Психологик тайёрлаш.

-       Ассалому алейкум.

-       Ва алейкум ассалом.

-       Ассалому алейкум сўзининг маъносини ким билади?

-       Сизга соғлик тилайман дегани.

-       Ва алейкум дегани сизга ҳам соғлик тилайман деган маънони англатади.

-       Келинглар ўқувчилар бугунги дарсимизни саломатликка бағишласак.

 

-       Инсон соғлигини сақлаши учун нималарга эътибор бериш керак.

 

  1.    Тўғри овқатланиш керак.
  2.    Тозаликка риоя қилиши керак.
  3.    Мунтазам спорт билан шуғулланиши керак.

 

-       Ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлганмиз:

1-гуруҳ ошпаз “офтобхон”

2-гуруҳ озодахон “булутой”

3-гуруҳ спортчи “ербек”

 

-       Ҳар бир гуруҳ ўз фикрларини билдиришди. Дарсимиз давомида ўз фикрларини исботлаш учун ҳаракат қилишади.

 

1-гуруҳ. Ҳар бир жавоб учун саватчасига мева йиғишади.

2-гуруҳ. Сув томчисини йиғишади.

3-гуруҳ. Копток йиғишади.

 

І. Математика ақл гимнастикаси.

 

  1.    Энг яхши баҳо.

 

  1.    Ер юзида нечта материк бор?
  2.    Давлатимиз нечта давлат билан чегарадош?
  3.    Чап қўлимизда нечта бармоқ бор?
  4.    Май йилнинг нечанчи ойи?
  5.    20 сонини нечта 4 билан ҳосил қилиш мумкин?
  6.    Ўзбек алфавитида Д ҳарфи нечанчи ўринда туради?
  7.    Баҳром сафда 4чи ўқувчидан кейин, 6чи ўқувчидан олдин туради. Қайси ўрин?
  8.    Соғувчи 3 сигирдан 19 литр сут соғиб олади. Икки сигирдан 7 литрдан сут соғиб олса, 3 сигир қанча сут беради.
  9.                  35 сонини 3 ўнликка камайтирсак қанча бирлик қолади.

 

- Бугунги жавоб 5 бўлди. Бугунги дарсимиз 5 сонини қўшиш ва айириш жадвали юзасидан мустаҳкамлаш дарси.

 

Доскага мавзуни ёзаман.

 

-       Чиройли ёзиш ҳам бир санъат нақлига таяниб 5 рақамини ёзамиз.

 

 

Ажойиб калькулятор.

3,7,1,5,   ЎЙЛА

2,6,1,5,    ИЗЛА

9,4,8        ТОП

 

-       Демак, “Ўйла, изла, топ” шарти билан ишлаймиз.

-       Китобдан 1-мисол

-       Қўлқопларнинг шеригини топамиз.

8+5=13            13-5=8               5+8=13

9+5=14            14-5=9               5+9=14

 

5 ни қўшиш жадвалини такрорлаш.

Тенгликларни дафтаримизга ёзамиз.

 

Ўлкамизга қиш фасли эшик қоқиб турибди. Қўлқопларимизни шеригини топиб олдик, қиш фаслида қўлимизни совуқдан сақлаймиз. Бу ҳам бизнинг соғлигимиз учун зарур.

 

-       Етишмаган сонларни ёзинг.

 

Энг сўнги топилган сонимизни қайси сон бўлди?         2 сони.

 

-       Китобдан 2-мисол.   Мустақил иш.

х+5=12                   12-х=5                  х-5=7

х=7                          х=7                       х=12

 

-       Дам олиш дақиқаси.

-       Яхши дам меҳнатга ҳамдам.

-       Қайси гуруҳга тегишли сўз бўлса шу гуруҳ қарсак чалади.

 

Олма, тўрт, совун, копток, тиш чўткаси, сабзи, скакалка, ошпаз, сочиқ, сув, футбол, арқон, чўмич, ҳаммом.

 

Қизиқарли масала.

Синфда 24ўқувчи бор. Қиз болалар ўғил болаларга қараганда 4 та кам. Синфда қиз болалар нечта?

10 та. Баракалло!

 

 

 

Шу мактабда ўқитувчилар ва билимли тарбиячилар қанча эканлигини ҳоҳлайсизми? Унда 4-масалани ечамиз.

 

Тарбиячи – 4 та

Ўқитувчи - ? 20 та ортиқ

Ҳаммаси қанча - ?

4+(4+20)=4+24=28 та

Жавоби: ҳаммаси 28 киши.

 

Катталар меҳнатини қадрлаш бизнинг бурчимиз.

Келинглар устоз аталмиш улуғ зотнинг машаққатли меҳнати олдида бош эгайлик.

 

Оғзаки. 2-масалани таққослаймиз.

 

-       Уй вазифаси бераман.

-       Ҳар уччала гуруҳимиз ҳам ўз фикрларини исботлашга ҳаракат қилишяпти, лекин инсон соғлом бўлиши учун “Тўғри овқатланиш”,

-        

 

-       “Тозаликка риоя қилиш”, “Спорт билан шуғулланиш” бирдек зарурлигини хулосалаш учун шакллар оламига саёҳат қиламиз.

-       Доскадаги расмда геометрик шакллар тасвирланган, шу шаклларни стол устидаги нусҳасини топиб устида жойлаштиришимиз керак.

-       Демак саломатлигимиз ўз қўлимизда “Соғ танда соғлом ақл” деб бежиз айтилмаган.

-       Азиз ўқувчиларим ҳамиша соғлом бўлинг деб бизга витамин бермоқчиман. Шу билан биргаликда баҳолайман.

-       Бизга соғлом билим бериш учун устозларимиз ҳам соғлом бўлиши керак. Соғлигингиз мустаҳкам бўлсин дея витаминлар улашамиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.

Кейинги дарсларимизда ҳам кутиб қоламиз.

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения