Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
28.09.2015
0
575
0

Нон ёпганда менинг онам

Казахстан,Южно-Казахстанская область,г.Шымкент

ОСШ №104 им Е.Юсупова

Учитель начальных классов

Зуббарова Лобар Олжабаевна

Мақсадлар:

 а) таълимий: ўқувчилар оғзаки боғланишли  нутқини ўстириш.

б) тарбиявий: ўқувчилар онгида нонга ҳурмат, муносабатни ривожлантириш ва нонни исроф қилмасликка,                                                                                          ўзгалар меҳнатини қадрлашга ўргатиш.

Ўтиш жойи:синф хонаси. Синф хонаси тадбирга мос безатилган.

Тадбирнинг бориши:

 1) Мусиқа.

 2) Бошловчилар. 

                                Акром

                   Ўзбегимнинг ўзлиги

                   Саломидан билинур

                   Меҳрга тўла қайноқ

                   Камолидан билинур

                              Шаҳзода

                   Фалакнинг юлузи бор

                   Кечанинг кундузи бор

              

    Дилдан айтилган салом           

      Гўзал ўзбек сўзи бор

 

3) Суҳбат   Акром- Шаҳзода

- Шаҳзода ,сен учун энг ширин егулик нима? Сен нимани яхши кўриб, маза қилиб ейсан?

- Албатта шоколад , музқаймоқ (яна бир оз ўйлай) ҳа, яна хар- хил ширинликлар.

- Эҳ Шаҳзода бу ширинликларсиз ҳам яшаш мумкин, лекин энг азиз егулик бу албатта нон.

- Тўғри айтасан Акром . Нон- энг улуғ, энг азиз неъматдир. Усиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз.

- Нон – Дастурхонимиз кўрки , халқимизнинг рисқу- рўзи , оила қут – баракаси , халқ фаровонлиги белгисидир.

- Акром бугунги тадбирни олиб бориш бизнинг зиммамизда екан, кел шу тадбирни номини бирга айтақолайлик.

- Майли, айтганинг бўлсин. Бугунги барча шеърларимиз, қўшиқларимиз, мақолу- хикояли сўзларимиз «нонни ҳурмати, уни эъзозлаш ҳақида» бўлади. «Нон ёпганда менинг онам» тадбирига хуш келибсиз.

4) 1-ўқувчи – Нонни она сутига …

     2-ўқувчи –нон қачон пайдо бўлган …

     3-ўқувчи – бунинг юртимизда  

 5) Шахзода:

      - Нонларимизнинг таърифи етти иқлимга тарқалган. Нонни ушоғи ҳам нон деб бежиз айтишмаган.

      - Нонни кўрсанг тезда ол, кўзга сурт қўйнингга сол, деб донишмандлар хам бежиз айтмаганлар.

 

6) Шеърлар:

      - Шохнура: Нон она ер совғаси

                           Бободеҳқон меҳнати

               

          Доннинг кузда ер билан

          Тузган шартнома хати

       

 - Сардор: Отам ерни чопади

                            Уруғ сочади бобом

                            Ғаллакор боболарим

                            Дондан ясайди хирмон

         - Х.Севинч: Тегирмончи тошини

                               Оппоқ унга белайди

                               Новвой унни завқ билан 

                          Тап тап этиб элайди

         - Мурод:  Тандир ёнар ловиллаб

                             Новвой ёпар чўғидан

                             Нон ёпади берилиб

       

                     Лапитаси бориб келиб

       - Шохиста:  Ноннинг хушбўй исидан

                             Димоғим чоғ бўлсин

                             Азиз бободехқоннинг

                          Кўкси улкан тоғ бўлсин

 

7)  - Акром ва Шахзода:

      - Акром, сен 1кунда қанча нон ейишинг мумкин?

      - Бу хақда ҳеч ўйланиб кўрмабман. 1кунда 1та нон ейишим мумкин. Овқат билан, чой билан, ўзини ейишим мумкин.

Агар онам ёпган нон бўлса, 2та ҳам ейишим мумкин.

      - Биз ҳам фақатгина онам ёпган кулчаларни оиламиз билан ейишни ёқтирамиз. Бизга иссиқ, мазали нонлар ёпиб берган оналаримиз, бувиларимизга «Раҳмат» айтгишимиз керак.

 8) Қўшиқ «Нон ёпганда менинг онам».

                     Нон ёпганда нон ёпганда

                     Менинг ойим менинг ойим

                     Кичик кулча, ширин кулча

                     Ёпар доим, ёпар доим

          

                     Кулча жуда маззали

                     Седанали жиззали

                     Еган сари егим келар. «Раҳмат ойи» дегим келар.

 9)  - Ан.Севинч: Халқимиз орасида нон билан боғлиқ мақоллар, ҳикматли сўзлар яратилган ва кенг тарқалган.

       - Зиёд:             -Бир бошоқ  дон – бир сават нон.

       - Сарвиназ:     -Нон қадрини оч билар.

       - Миркалон:  - Нон дон бўлса, дон – жон.

 

      - ------------:      - Дон аяган донга етар

                                 - Нон аяган нонга етар.

       - Иқбол:           - Новвойга нон азиз

                                  - Тегирмонга – ун.

       - Дилноз:          - Нонни ушоғи ҳам нон

       - Юлдуз:            - Нон тўқлиги – эл тўқлиги

        - Шохрух:          - Нон емоқчи бўлсанг, ўтин таши.

 10)  Халқимиз орасида ажойиб урф – одатлар, анъаналар бор.

 

Мархамат шулардан айримларини кичик саҳна кўриниши орқали томоша қиламиз.

1 – кўриниш:   «Она ва аскар бола»

2-кўриниш:  “Она ва қизча”

3-кўриниш:  “Чол ва бола”

4-кўриниш:  “Она ва фарзанд”

Лавҳалардан кўриниб турибди-ки, нон нафақат нафсимиз ороми, балки руҳиятимиз поклиги, соғлигимиз гарови ҳамдир.

 11)   «Нон азиз» шеъри.

     - Шохнура:    Нон азиз энг ҳалол

                              Нон сероб бемалол

                               Бўлмасин хомхаёл

           

                              Бўлмасин нон увол

                               Ушоғини териб ол

      - Зиёд:            Дастурхон безаги

                              Энг зарур кераги

                              Дехқоннинг юраги

            

                            Бўлмасин нон увол

                             Ушоғини териб ол. 

   Ан.Севинч:    - Халкимизнинг бирор бир байрами, тўй – тантаналари, йиғинлари нонсиз ўтмайди. Нон обрў – эътиборимиз.

   Улуғбек:        Нон дастурхонимиздан жой олар экан, қанчадан-қанча кишиларнинг захматли меҳнатлари эвазига бунёд бўлишини унутмайлик.

Шохиста:      Шу неъматнинг қадрига етмоғимиз, нонли асраб-авайлашимиз лозим. Уни исроф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

  - Қўшиқ  «Ватан».

     Бугунги тадбиримиз орқали биз ўзимизнинг нонга бўлган ҳурматимизни изҳор қилдик. Тинглаб томоша қилганингиз учун раҳмат. Соғлик, омонликда кўришгунча хайр. 

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения