Ольга Николаевна
Должность:Редактор
Группа:Команда портала
Страна:Украина
Регион:Харьков
09.05.2015
0
513
0

Атмосфера босимининг баландликка боглиқ холда ўзгариши

Казахстан, Южно-Казахстанская область, г. Шымкент

ОСШ №104 им. Е. Юсупова

Учитель физики

Абдурашидова  Г.М.

 

Мақсад:

 

   Илмий:ўкувчиларнинг ўтган дарсда олган билимларини мустахкамлаш,атмосфера босимининг баландликка боғлиқ холда ўзгариши хакида маълумот бериш.

 

   Ривожлантириш:ўқувчиларнинг янги темага оид масала ишлаш кўникмасини хосил килиш, билим савиясини ошириш.

 

   Тарбиявий:ўқувчиларнинг илмий дунёкарашини физикавий нуқтаи назардан бахолаш.

 

   Дарс типи:аралаш

 

   Дарс жихози: слайдлар,тестлар,проектор,сувли стакан, бир варақ қоғоз,поршенли най

 

Дарснинг бориши  

 

I  Ташкилий этап.

 

II  “Ақлни чархлаш” машғулоти.

 

III  Ўтилган дарсни мустахкамлаш.

 

IV  Янги дарсни тушунтириш.

 

V  Дарслик билан ишлаш.

 

VI  Тест билан ишлаш.

 

VII  Дарс якуни.

 

I. Ташкилий этап :ўқувчилар билан саломлашиш,давоматни текшириш.

 

II. “Ақлни чархлаш” машғулоти.

 

1.Бир соат неча секунд?

 

2.Масса бирликларини айтинг.

 

3.0,4 км неча метр?

 

4.Ернинг сунъий йўлдоши нима?

 

5.Икки стакандаги сувнинг хажми бир хил.Биринчи стакандаги сув илиқ.Иккала стакандаги  сувга бир вақтда бир бўлакдан қант солинди.Биринчи стакандаги қант тез эриди.Нима учун биринчи стакандаги қант тез эриди?

 

Бу ходисанинг сабабини тушунтиринг.

 

6.Мензурка нима?

 

7.Жисм тезлиги  нима билан ўлчанади?

 

8.Биринчи глобусни ким яратган?

 

III Ўтилган дарсни мустахкамлаш.

 

1.Атмосфера нима? Атмосфера босимини тушунтиринг.                                                                                                                                          

 

2.Расмдаги тажрибани  ўтказиб ,тушунтириб беринг.

 

3.Торричелли  тажрибасини айтиб беринг.

 

4.Атмосфера босимининг бирлиги қилиб нима қабул қилинган?

 

5.Расмдаги тажрибани ўтказиб тушунтиринг.

 

6.Атмосфера босими қандай асбоблар билан ўлчанади?

 

IV  Янги тема баёни:

 

    Ўқувчилар,биз нафас олаётган хаво таркиби қандай газлардан ташкил топган? Ўқувчилар фикри тингланади. Хаво таркиби: азот, кислород, карбонат ангидрид, водород, гелий, криптон, азон, радон, аргон, неон, ксенон номли газлардан ибоат. Бундан ташқари дарё, денгиз ва океанлардаги сувнинг буғланишида хосил бўладиган сув буғлари бўлади. Атмосферанинг таркиби мураккаб бўлиб, унинг асосий қатламлари трапосфера, стратосфера, мезосфера ва термосфераларга бўлинишини сиз география фанида танишгансиз.

 

    Газлар жуда сиқилувчан бўлганлиги учун, Ер сиртига яқин турадиган хаво қатламларга унинг устида турган хамма хаво қатламлари босади. Бунинг натижасида атмосфера Ер сиртида  анча зич бўлади. Аммо хаво қатлами Ер сиртидан қанча баланд жойлашган бўлса у шунча кам сиқилади. Шунинг учун унинг зичлиги шунча кам бўлади. Масалан, хаво шари Ер сиртидан кўтарилган сари хавонинг шарга босими камаяди. Шунинг учун хаво босими баландликка боғлиқ бўлади. Кузатишлар натижасида денгиз сатхида ётган жойларда атмосфера босими ўрта хисоб билан  760мм.с.у.га тенг бўлишини кўрсатади. Денгиз сатхида 0ºС  t-рада баландлиги 760мм.с.у. босимига тенг бўлган атмосфера босими нормал атмосфера босими (Н.А.Б) дейилади.  Н.А.Б 760мм.с.у  100кПа × 10⁵Па.

 

  Агар биз самолётда юқорига кўтарилсак ёки чуқур қонга тушсак, қулағимиз битиб қолишини сезамиз. Бу атмосфера босимининг баландлик ва чуқурликка боғлиқ холда ўзгариб туришини кўрсатади. Паскаль шу ходисани текшириш жараёнида Торричелли  барометрини баланд иморат устига олиб чиқиб, симоб устунининг пасайганини пайқади. Кейин, Паскаль барометрни баланд тоғ чўққисига олиб чиқиб барометр кўрсаткиши ўзгаришини кузатади. Шундай қилиб денгиз сатхидан хар бир 12м баланлликка кўтарилган сари барометрдаги

 

симоб устини 1ммга пасайиши (B=12) аниқланди.

 

Атмосфера босимининг фақат баландликка боғлиқ  бўлибгина қолмасдан, об-хавога боғлиқ  холда ўзгариб туришини Торричелли хам, Паскаль хам исботлаб бердилар. Атмосфера босимининг баландликка  боғлиқ  холда ўзгаришига асосланиб, анероидлар кўтарилиш баландлигини кўрсатишга мосланиб даражаланади. Бундай анероидлар альтиметрлар, яъни баландлик ўлчагич дейилади. Альтиметрлар самолётларга ўрнатилади, бунда учувчилар самолётнинг учиш баландлигини альтиметрга қараб аниқлайдилар. Атмосферанинг энг қуйи қатлами трапосфера дейилади. Бу ерда барча  хаво  массасининг 80%и тўпланган. Трапосферада об-хаво ходисалари бўлиб туради. Бунда хар бир 100м баландликка кўтарилган сари хавонинг  температураси 0.6ºСга  пасайиб боради. 10км  баландликда  t=-50ºС, босими 28000Па бўлади. Энг юқори чегарада    t=-70ºСгача пасаяди.Трапосферадан юқорида стратосфера жойлашган.Ундаги хавонинг босими ва зичлиги жуда кам. Ундан юқори қатламларда атмосфера умуман сийрак. Ердаги хаёт учун атмосферанинг аҳамияти катта, атмосфера Ер юзини қаттиқ исиб ёки совиб кетишдан сақлайди. Ер сиртидан 5-6км баландликда   хавонинг ярми,10-11км hда   қисми мавжуд. Инсон 4-5кмгача бўлган баландликда эркин нафас ола олади. Ундан юқори кўтарилганда кислород  билан нафас олишга имкон берадиган махсус асбоблар қўлланилади.

 

   VДарслик билан ишлаш.   26-машқ.№1

 

 

 

В.И.Лукашик китобидан: №489 масала:

 

Агар барометр кўрсатиши шахта тубида 109297Па, Ер сиртида 103965Пага тенг бўлса, шахта чукурлигини аниқланг.

 

VIТест билан ишлаш. 1-2-вариантлар.

 

VIIДарс якуни

 

     Уйга вазифа: 26-машқ №2

 

   Адабиётлар:

 

1)   6-7 синф – география фани дарслиги

 

2)   В.И.Лукашик. «Сборник вопросов по физике»

 

3)   Физика ва астраномия  7 – синф дарслиги

 

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения