Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
14.04.2015
0
315
0

НАВРЎЗ

Казахстан,Южно Казахстанская Область,г.Шымкент

ОСШ №104 им Е.Юсупова

Учитель начальных классов

Абдураимова Гулниса Тойчибаевна

Мақсад: 1.Болаларга Баҳор фасли Наврўз байрамлари ҳақида тушунча    

                  бериш

               2.Кузатувчанлик, ўқувчиларни табиатда кўрганларини

                  изоҳлаш.Оғзаки боғланиш нутқини ривожлантириш.

               3.Халқимизнинг  бой урф-одатларига бўлган ҳурмат,

                 қизиқиш ва меҳр-мухаббатларини тарбиялаш.

 

Жиҳоз: кўргазмали қуроллар,двд.

 

Машғулотнинг бориши:

 

1.Ташкилий қисм.

   Психологик мослаштирув.

   «Баҳор  вальси» (Болаларнинг ҳаракатлари ёрдамида).

   Болалар бугунги машғулотимиз ҳар галгидан ҳам ўзгачароқ, чунки бугунги машғулотимизда азиз устозларимиз сизларни тартибинглар ва билимингларни кўришмоқчи.

 

2.- Ҳозир ўлкамизда  қайси фасл ?

   - Баҳор фаслига қайси ойлар киради ?

   - Табиатда қандай ўзгаришлар бўлади ?

   - Баҳор фаслида қандай гуллар очилади ? (Слайдда  кўрсатилади )

   - Баҳор фаслида қайси қушлар учиб келади ?

   - Баҳор фаслида қандай байрамлар нишонланади ?

     (Ўқувчилар жавоблари тингланади ).

 

3. Дам олиш дақиқаси:

 

    Баҳор келди , гул очилди ,

    Нур сочилди борлиққа .

    Оҳ қандайин ўйин кулгу,

    Юрак тўлди шодликка.

    (Қозоқча  «Көктем» шеъри).

 

    Демак , ҳаммамиз орзу қилиб кутган фасллар келинчаги Баҳор фасли кириб келди. Баҳор фаслини севмаган , соғинмаган инсон бўлмаса керак. Чунки бу фаслда табиат уйғонади. Кунлар исиб дарахтлар гуллайди. Дала ва ҳовлиларда ишлар қизғин бошланади. Баҳорда гуллар экилади.

(Расмларга қараб тушунтириш).

 

      Бу фасл байрамларга жуда бой фасл. Мана бир неча кундан сўнг ҳамма орзу қилиб кутаётган НАВРЎЗ байрамини нишонлаймиз. Бу байрам барча байрамлар онаси ҳисобланади. Бу кун кун билан тун тенглашади, яъни Янги кун ҳисобланади. Шу билан бирга деҳқончилик ишларини бошлашади. Наврўзда ҳамма бир бирига яхши тилаклар билдирадилар.

1.Ёшинг қутлуғ бўлсин !

2.Умр ёшинг узоқ бўлсин !

3.Йил бошинг бахтли бўлсин !

4.Наврўз барака берсин !

5.Бало қазодан сақласин !

 

Ҳамма: Наврўзингиз муборак бўлсин !

Шеър  : «Наврўз» шеъри Камола.

Шеър  : «Наурыз»  шеъри, қозоқча  (ҳамма).

 

Дам олиш дақиқаси:

 

Бинафшахон бинафша ,

Кулишларинг чиройли.

Боғимизда очилиб ,

Туришларинг чиройли.

Ҳамма чиқар далага,

Бинафшалар тергали.

Мен ҳам тердим бир даста,

Опамизга бергали.

 

        Наврўз байрамига кишилар уй-жойларини тозалайдилар . Кўчатлар ўтқазадилар. (Мактабдаги ишлар ҳақида ). Беморлар ҳолидан хабар олинади, аразлашганлар шу кунларда ярашади. Сумалак, ҳалим ва турли ширинликлар пишириб қўни- қўшниларга тарқатилади.

-         Сумалак нимадан тайёрланади ?

-         Буғдойдан.

        Ҳа, буғдой донини бир идишда ундирилиб, сўнг катта  қозонда қайнатилади. Сумалак атрофида яхши ниятлар қилиниб ўйин кулгулар  қилинади .Маҳаллаларда Наврўз сайллари ўтказилади. Турли ўйинлар ўтказилади.

(Хўроз, ит, қўчқор уруштириш, улоқ чопиш, масхарабоз, аския ва дор ўйинлари).

 

Мустаҳкамлаш.

Рағбатлантириш.

Машғулотга якун ясаш.

 

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения