Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
07.03.2015
0
279
0

Инсон ҳуқуқарининг тарихий ривожланиши

Қазақстан Республикасы, Оңтүстік Қазақстан облысы, Шымкент қаласы

Е.Юсупов номли №104 умумтаълим

Ўрта мактабининг тарих фани ўқитувчиси

Артукметова Мухаббат Ходиматовна

Инсон ҳуқуқарининг тарихий ривожланиши “Авесто”дан Қуръони каримгача узоқ такомиллашув йўлини босиб ўтди. Қуръон бутун инсониятнинг маънавий-маданий мероси бўлган ҳуқуқий ёзма ёдгорликдир.

Қуръонда инсон азиз ва фазилатлари эгаси сифатида эъзозланади. Уларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ғояси етакчилик қилади. Бу ҳақ-ҳуқуқларни ислом уламолари ўнтага ажратишади. Шулар жумласига : ота-онанинг ҳақ-ҳуқуқлари, фарзандларнинг ота-оналардаги ҳақ-ҳуқуқлари, қариндошларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқлари, ҳокимият ва раъиятнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қўшниларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари киради.

 Қуръони каримда ота-она ҳақ-ҳуқуқлари ўта масъулиятли ҳисобланади. Чунки ота-оналик ҳуқуқини қозониш учун бола туғилишининг ўзи кифоя қилмай ,балки уларга таълим-тарбия бериш энг муҳим шартлардан биридир. Фарзандга одоб-ахлоқ ўргатиш , уни касб-ҳунарли қилиб тарбиялаш , балоғатга етгандан кейин ўғил бола бўлса уйлантириш , қиз бола бўлса турмушга чиқариш , уларни моддий ва таъминлаб туриш каби сермашаққат вазифалар ҳам ота-оналар зиммасидадир.

Шунингдек, ислом шариатида фарзандларнинг ҳам вазифалари кўрсатилган. Фарзандлар ўз ота-оналарига яхши муомалада бўлиши, моддий ёрдам бериши,миннат қилмай иззат-ҳурмат кўрсатишлари ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади.

 Қуръонда, қариндошларнинг бир-бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари зикр қилиниб: “Яқин қариндошларнинг ҳақини адо қил” дея марҳамат қилинган. Ўзининг яқин ва узоқ қариндошлари ҳолидан хабардор бўлиб турадиган, агар беморлари,кексалари бўлса ёрдам берадиган кишигина ҳақиқий мусулмон ҳисобланади. Дарҳақиқат, қариндош-уруғлар ўртасида бир-бирларига нисбатан раҳм-шафқат ришталари мавжуд бўлса,бутун жамият ичида ҳам шундай ришталар ривож топади. Натижада орадан шафқатсизлик,худбинлик,зулм ва такоборлик йўқолади. Демак,қариндош-уруғлар бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилсалар,жамият муҳити соғлом бўлади. Чунки ,жамият оилалар,қариндош-уруғлардан ташкил топади.

 Қуръонда оила эркин,ихтиёрий никоҳ асосида юзага келади. Оиланинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро иззат-ҳурмат билан белгиланади. Оилада , эр-хотин маълум ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади. Эр киши ўз оиласи тўғрисида муттасил қайғуриши, оиланинг бирлиги ва унинг моддий-маънавий таъминоти учун масъулдир.

  Халқ ва миллат ичидаги тинч-тотувликни таъминлашда қушнилар,яъни оилалар ўртасидаги муносабатлар мухим аҳамиятга эга. Шу боис, Қуръони каримда ҳам қушниларнинг ҳақ-ҳуқуқларига эътибор берилган. Қўшниларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлишлари хоҳ моддий, хоҳ маънавий томондан бир-бирларига ёрдам беришларидир. Қўшнига эзгулик қилишдан мақсад ёрдам сўраса ёрдам бериш, касал бўлса ҳолига яраш , хурсандчилик вақтида табриклаш, мусибат етса ҳамдардлик ва шу кабилардир.

 Қуръони каримда раъият ва давлат раҳбарларининг ҳақ-ҳуқуқлари белгиланган. Чунки инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ана шуларга ҳам боғликдир. Раъиятнинг раҳбарлардаги ҳақ-ҳуқуқлари адоатли,тўғри ва одил сиёсат олиб бориш,ҳалқ ҳаёти учун зарур осойишталик ва тинчликни ўрнатишдир. Ўз навбатида ,раҳбарларнинг халқ ва раъиятдаги ҳақи халқнинг эҳтиёж ва талабларини қаноатлантириш, жиноятчилар туғёнидан халос бўлишда халқнинг истагини адо этишдир.

Қуръони карим ва ҳадисларнинг энг муҳим жиҳати шундаки,унда жамиятга ва инсонга келтирувчи ҳар қандай ҳаракатга қарши нафрат устун туради. Ислом шариати қонунларида: ўғрилик,ичкилик-бозлик,гиёҳвандлик,зино,қон тўкиш каби ўта ёмон иллатлар ҳар бир инсон ҳазар қиладиган дард сифатида қораланади. Чунки бу иллатлар инсон ҳуқуқлари бузилишининг сабабчисидир.

Қуръони каримда ,инсоннинг ҳақ йўлидан бориши,ноҳақ йўлдан тийилиши ўзига хос услубда уқтирилади.

Бу улуғ таълимотлар инсопарварлик ғояларига асосланади. Ислом дини инсонни имонли,ахлоқли,маърифатли бўлишига ундайди. Инсон манфаатига путур етказадиган ва жамиятни таназзулга етакловчи барча ёмон иллатларни қоралайди. Инсонни тўғриликка,ҳалолликка,покликка,ўзаро ҳурматга чақиради. Зеро ана шундай фазиатлар орқали инсоннинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинади. Шунингдек, барча ер юзидаги халқлар билан ҳамкорлик қилиш шариати исломнинг олий мақсадидир. Чунки, Қуръони карим оятларида: “Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинглар” деб буюрилган. Бу мақсад бутун инсониятнинг муштарак манфаатини кўзлайди. 

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения