Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
16.02.2015
0
474
1

Кўп хонали сонларни қўшиш ва айиришни мустаҳкамлаш

Казахстан,Южно Казахстанский Область,Шымкент,Базаркакпа

ОСШ №104 им Е.Юсупова

Учитель начальных классов

Шамадиева Нигара Октамбаевна

Мақсад:  1. Кўп хонали сонларни қўшиш ва айириш малакаларини, масала

                    ечиш кўникмаларини мустаҳкамлаш

                2. Мантиқий ва танқидий фикрлашни, интеллектуал

                    қобилиятларини ривожлантириш.

                3. Ўқувчилардаги ватанпарварлик туйғусини, хар вандай вазиятда

                    тўғри ечим қабуллай олиш ,ўзаро ҳурмат ҳиссини  тарбиялаш.

Дарс типи:           ўйин-мусобақа, гуруҳлар билан ишлаш.

Дарснинг жиҳози:   расмлар, слайдлар, карточкалар, маркер, стикер.

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм.

Психологик мослашув.

       Бизнинг қувноқ даврага,

       Хуш келибсиз марҳабо.

       Математика биз билан,

       Ҳамроҳ бўлсин доимо.

                       Бу фан бизнинг дўстимиз,

                       Мўжизалар макони.

                       Иноқ бўлиб ўтса кун, 

                       Ортар мисли имкони. 

2. Дарс мақсади билан таништириш.

Азиз бизнинг мустақил диёримизнинг гуллаб-яшнаши, ривожланиши сиз болажонларнинг қўлида. Ҳурматли Президентимиз Н.Назарбаев айтганидай “Қозоғистоннинг келажаги ёшлар қўлида”. Биз албатта келажакда мамлакатимизда фан-техниканинг, иқтисодиётнинг ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Ҳозиргу кунда давлатимиз томонидан кичик бизнесни ривожлантиришг катта эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шундай экан бугунги дарсимизда биз ҳам шундай тадбиркорлар бўлиб ўз фирмаларимизда ишлаймиз. (Фирма сўзининг маъноси тушунтирилади). Аввало биз фирмаларга бўлиниб оламиз, бунинг учун турли мевалар , сабзавотлар, нон маҳсулотларининг расмларидан фойдаланамиз. Синф 3 гуруҳга бўлинади.

1. “Боғдорчилик”

2. “Олтин дон”

3. “Деҳқончилик”

-Ҳозир қайси  фасл?

Куз фаслида демак деҳқонларимиз, боғбонларимиз ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Биз ҳам бугун дарсимизда кўп хонали сонларни қўшиш ва айиришга доим билимларимизни мустаҳкамлаб оламиз. Ҳар бир фирманинг ўз президентлари бўлади, улар менинг ёрдамчиларим ҳисобланади. Мен эса 3 фирманинг бош директори бўламан.

Сизларга иш қоғозлари пакетини топшираман. Ҳар бир фирманинг келажакдаги ривожи ана шу иш қоғозларидаги топшириқларнинг қай даражада бажарилишига боғлиқ бўлади.

 

1топшириқ. Оғзаки ҳисоб. Фирманинг ҳар ходими тез, тўғри ва ўйлаб жавоб бериш фазилатига эга бўлиши керак.

Хар бир тўғри жавоб учун фирма бухгалтерлари мукофот ёзиб боради. Дарс сўнгида хар бир ишчи ўз билим даражасида баҳоланади.

-        икки дўст 1 соат мультфильм кўришди, ҳар бири неча соатдан мульфильм кўришган?

-        Февраль келди. Боғда 22 олма, 31 ўрик, 40 олҳўри гуллади. Боғда ҳаммаси бўлиб қанча мевали дарахт гуллаган?

-        Сув қайнаши учун неча градус иссиқлик керак?

-        1 дм- ? см

-        Сув табиатда неча ҳолатда учрайди?

-        Қозоғистоннинг ер майдони неча км?

-        1 ц - ? кг

-        Тўғри тўртбурчакнинг р қандай топамиз?

-         Квадратнинг нечта томони бор?

-        Айириш компонентларини айтинг

-        Қўшиш компонентларини айтинг

-        Қўшилувчиларнинг ўрни ўзгаргани билан нима ўзгармайди?

-        Ҳар қандай сонни 1 га кўпайтирсак нима ҳосил бўлади?

-        Ҳар қандай сонни нолга кўпайтирсак нима ҳосил бўлади?

-        Квадратни 2  бўлсак нима ҳосил бўлади?

-        Хеопс пирамидасининг баландлиги неча м?

-        Артемида ибодатхонасида нечта устун бор?

-        Галикарнас мақбарасининг баландлиги неча м?

2 топшириқ. Иш  қоғозлари билан ишлаш.

Карточкадаги масалалар ечилади. Гуруҳ билан.

1. Иртиш дарёсининг узунлиги 4248км, Сирдарё дарёсининг узунлиги

     2450км. Сирдарё  Иртишдан неча км қиска?

2. Дунёдаги энг чуқур кўл байкал ва Танганьика. Байкал кўлининг чуқурлиги – 1620м. У Танганьика кўлидан 150м чуқур. Таньганика кўлининг чуқурлига неча м?

3. Қозоғистон Республикаси территориясининг узунлиги ғарбдан шарққача 2925кмни ташкил этади. Жанубдан шимолгача эса ундан 1325 км қисқа. Қозоғистон Республикасининг жанубдан шимолгача бўлган узунлиги неча км?

3 топшириқ. “Хатосини топ”

3698+21567=25265        1025+2967 =3992                8274+4548=12822

1302+843=  2145             67900-25032=42868            15423-12356=3067

120336+8975=129311     17567-16753 =814               81954-21312=60642

Фирма бухгалтерлари томонидан йўл қўйилган хатоларни топиш.

3698+21567=25260        1025+2967 =3995               8274+4548=12866

1302+843=  2345             67900-25032=52868            15423-12356=3060

120336+8975=129300   17567-16753 =1014               81954-21312=60612

 

Дам олиш дақиқаси. (мусиқа билан харакатлар бажариш)

 

4 топшириқ . Билимлар аукциони.

Бугунги аукционга фирма ходимлари учун керакли нарслар қўйилаган,ўз билимлари билан уларга эга бўлишингиз мумкин.

Энг катта сабзи 7кг- Янги Зеландияда етиштирилган -?гр 

Энг катта лимон 3кг 88гр –Америкада - ?гр

Энг катта бодринг 22кг – австралияда -?гр

Энг катта қовун 118кг – Америкада -?гр

Энг катта помидор- 3кг 51гр -?гр

Энг катта редиска- 12кг 25гр-?гр

5 топшириқ. “Она табиат” акцияси. Бизнинг фирмаларимиз турли акцияларда иштирок эташади. Эндиги топшириқни бажариш орқали биз она табиатимизни муҳофаза қилиш фондига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

 

1. 4 яшикда 24 кг олма бор. Шундай 7 яшикда неча кг олма бор?

2. Дўконга 8 яшикда 64 кг сабзи, шундай 5 яшикда пиёз келтирилди. Пиёз   неча кг?

  1.    Омборга 10 қопда 500 кг буғдой ва шундай 8 қопда арпа келтирилди. Арпа неча кг келтирилган?

 

6. Якунлаш . Фирма президентлари ўз ходимларининг баллари ёзилган қоғозларни топширишади. Иш юзасидан бўлган таклиф ва тилакларни стикерларга ёзиб  корхонанинг “Таклиф ва тилаклар ” китобчасига ёпиштиришади.

 

 

2 топшириқ жавоблари

Сирдарё -1789м

Танганьика- 1470м

Ж-шгача-1600км

 

 

3топшириқ жавоблари

3698+21567=25265        1025+2967 =3992                8274+4548=12822

1302+843=  2145             67900-25032=42868            15423-12356=3067

120336+8975=129311     17567-16753 =814               81954-21312=60642

 

4 топшириқ жавоблари

Қовоқ 766кг- 766000гр

Тарвуз 122кг-122000гр

Картошка11кг-11000гр

Помидор 3кг 51гр-3051гр

Лимон 3кг 88гр-3088гр

Олма -1кг 200гр-1200гр

Редиска -12кг 25гр-12025гр

 

5 топшириқ жавоблари

1. 42кг

2.40кг

3.400кг

 

                                 «Она табиат» акцияси

1. 4 яшикда 24 кг олма бор. Шундай 7 яшикда неча кг олма бор?

 

                

                                 «Она табиат» акцияси

2. Дўконга 8 яшикда 64 кг сабзи, шундай 5 яшикда пиёз  келти-рилди. Пиёз неча кг келтирилган?

 

 

   

                                 «Она табиат» акцияси

Омборга 10 қопда 500 кг буғдой ва шундай 8 қопда арпа келтирилди. Арпа неча кг келтирилган?

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения