Редактор
Должность:Редактор
Группа:Мир учителя
Страна:Россия
Регион:Москва
25.05.2016
0
209
1

Фақат оҳанг воситасида боғланган қўшма гаплар

Шамадиева Р.А.

Өзбек тілі пәні мұғалімі 

№104 Е.Юсупов атындағы ЖОМ 

Шымкент қаласы,ОҚО,Қазақстан

Мақсад:

1)    Таълимий:

    қўшма гаплар бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш; янги мавзу юзасидан тушунча бериш; 

2)    Ривожлантирувчи:

     ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш; оғзаки нутқни ўстириш;

3)    тарбиявий:

ўқувчиларнинг  она тилига бўлган меҳр – муҳаббатини ошириш; меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; ўзаро дўстона муносабатни, ҳурмат –эътиборни камол топтириш.

 

 

Дарснинг жиҳози:

Интерфаол тахта, рангли расмлар, дарс режаси.

 

Дарснинг бориши:

1)    Дарс ўқитувчининг кириш сўзи ва шеър билан бошланади.

 

  1.       «Ўйла, изла, топ!»

(ўқувчилар интерфаол тахтанинг ручкаси ёрдамида қуйидаги атамаларни ўз уясига олиб борадилар)

  Лесикология                                        Фонетика  

 

                   От       синонимлар          феъл шакли 

 

                    Ундошлар     қўшма гап    содда гап

 

                     Омонимлар    ўзлик олмоши    бўғин

 

                    Сифат    тўлдирувчи    антонимлар

 

      Синтаксис                                                Морфология

 

  Савол:

1)Ҳозир биз ўзбек тилининг қайси бўлимини ўрганмоқдамиз? –синтаксис бўлимини.

2) Синтаксисда нималар ўрганилади?

3) Қўшма гап деб нимага айтилади?

 

 

       2.Ким топқир? (Слайд)

(ўқувчилар интерфаол тахтанинг ручкаси ёрдамида қуйидаги боғловчиларни ўз уясига олиб бориб, 2 гуруҳга ажратадилар)

 

 

Якка ҳолда

қўлланувчи                                                                            Такрор қўлланувчи боғловчилар                                                                          боғловчилар                

 

                                   ва     ҳамда     зеро       ё      аммо 

                               бироқ          агар            гоҳ...гоҳ

                                  баъзан        на...на     билан     чунки

                               шунинг учун              дам...дам   

         

3. Ўқитувчи: юқоридаги боғловчиларни яна 2та гуруҳга ажратиш мумкинми?

                          

 (ўқувчилар интерфаол тахтанинг ручкаси ёрдамида юқоридаги боғловчиларни яна 2 гуруҳга     ажратадилар)

 

 

Тенг боғловчилар                                                         Эргаштирувчи                                                                                                                                            -                                                                                             боғловчилар

                                      ва           ҳамда       зеро   ё    аммо  

                                            бироқ     агар        гоҳ...гоҳ

                                  баъзан           на...на      билан     чунки

                                          шунинг учун             дам...дам

 

Савол: Бу    боғловчилар нималарни боғлайди?

 

                               4. Танланг

 (ўқувчилар интерфаол тахтада қуйидаги боғловчиларни

 2 гуруҳга     ажратадилар)

 

 

 Тобе гап таркибида                                 Ҳоким гап таркибида

 

                               шунинг учун              чунки 

                                   натижада                           гўё

                             бамисоли              агар                деб

                                       агарда                    шу боис        

                            шу сабабли                      оқибатда

 

 

 

                              

                                  5. Сирли ҳарфлар

         (экранда қуйидаги бошқотирма кўрсатилади).

 

Топшириқ:

Ушбу катакларда бекинган сирли ҳарфлар орқали 8 та  нисбий сўзларни

 аниқланг.

 

о

ш

т

к

й

э

к

и

м

қ

ў

ш

а

ц

К

и

м

к

и

а

ш

у

е

ф

д

з

з

ю

в

е

б

н

р

ў

ю

ш

у

к

т

р

т

д

д

н

и

м

а

ў

ц

д

а

А

а

х

а

е

х

м

с

а

       

  Қуйидаги савол билан ўқувчилар билими мустаҳкамланади:

             - Нисбий сўзлар қандай гап таркибида бўлади?

 

 

                     Уй ишини текшириш

                6. Тўплаштириш  стратегияси                              

 

Ўқувчилар  юқоридаги чизмадан фойдаланиб, қўшма гапнинг турлари ҳақида маълумот берадилар.

          Ўқитувчи:

    Демак, қўшма гап ва унинг турлари ҳақидаги билимларимизни умумлаштирган

ҳолда хулоса чиқарамиз. Булар қўшма гапнинг турлари. Ўтган дарсларимизда улар билан танишдик, топшириқларни бажардик. Буларнинг орасида битта қўшма гап сиз учун нотаниш. Ҳа, албатта, бу “Фақат оҳанг ёрдамида боғланган қўшма гаплар”. Демак, бугунги мавзуимиз “Фақат оҳанг ёрдамида боғланган қўшма гаплар”. Дафтарни очиб, бугунги санани ва мавзуни ёзинг.

 

Савол:

-         Қўшма гап атамаси  рус тилида ҳамда қозоқ тилида қандай аталади?

-         Салалас құрмалас сөйлем, сабақтас құрмалас сөйлем.

-         Сложносочинённые предложения, сложноподчинённые предложения.

 

                        7. Янги мавзу:

 

             Фақат оҳанг воситасида боғланган қўшма гаплар

 

 

шунинг учун

 

шу сабабли

 

 натижада 

 оқибатда

самараси сифатида

 

 

 

 

 

 

 

 

син деб

ди, чунки

 

 

Биз яхши                                                                                      Биринчи ғалаба қўлга кирди                   

тайёрландик                            

    Ўқитувчи янги мавзуни интерфаол тахтада  суҳбат асосида тушунтиради. Юқоридаги гапни ҳар хил кўринишларда, боғловчилар ёрдамида боғлаб ўқувчиларга ўқитади. Сўнг боғловчиларсиз ҳам ўқитиб, ушбу мавзуни Биз яхши тайёрландик, биринчи ғалаба қўлга кирди” гапи ёрдамида мустаҳкамлайди:

-         Кўриб турганингиздек, гапларни боғловчиларсиз ҳам боғлаш мумкин экан. Бундай қўшма гаплар бирин – кетин содир бўлган иш – ҳаракатни, ўзаро изоҳлаш, зидланиш, сабаб, шарт маъноларини билдиради.

-         Бундай гаплардаги оҳанг ёзувда вергул ( , ),  нуқтали вергул  ( ; ),

чизиқча  ( - )  билан ифодаланади.

 

 

                             

 

8. Дарслик билан ишлаш (Мавзуни мустаҳкамлаш)

 

1)    99-машқ  оғзаки бажарилади

2)    100- машқ   (1- топшириқ) 5таси ёзма бажарилади.

 Ўқувчилар тиниш белгисини қўйиб, синтактик таҳлил қиладилар.

3)    101- машқнинг шарти  ёзма бажарилади.(машқда мақоллар берилган, уларнинг мазмуни изоҳланиб, кейинги топшириққа боғланади)

                                 

                                

                                       9. Сўз кўрки – мақол

 

 (ушбу топшириқ интерфаол тахтада бажарилади, мақоллардаги биронта сўз ёки сўз бирикмаси бекитилган бўлади, ўқувчининг жавобидан сўнг тўғри жавоб аниқланади, яъни тахтанинг ручкаси ёрдамида шакллар сурилиб, тўғри вариант ўқилади).

 

1)                        бола элга манзур.

2)   Яхши гапга илон                          ,

Ёмон гапга пичоқ қинидан чиқар.

3)   Кўкка боқма,                    боқ. 

4)   Кимки бўлса дилозор, ундан                      безор.

5)   Ер – хазина, сув –                  ...

 

                   

                                    10. Тарбиявий дақиқа.

               (юқоридаги мақолларга асосланган ҳолда ўтказилади)

 

                  11. Тест билан ишлаш.

 

  1. Сўз бирикмаси берилган қаторни кўрсатинг:

 

  а) анжир шафтоли

  в) кўзойнак

  с) қўзиқорин

  д) ширин шафтоли

  е)қўл қўйиб қўя қолинг

 

2.Қўрғонимиз кичик бўлса ҳам...

Ушбу тўсиқсиз тобе гапли қўшма гапнинг давоми қайси қаторда берилган?

 

  а) барча ишнинг уддасидан чиқамиз

  в) ҳаво ҳали ҳам ёруғ ва тиниқ эди.

  с) атрофда тақир – туқур пасайди.

  д) ичида бир туп ўриги бор.

  е) халқ тўлқини уни суриб кетди.

 

  1. Боғловчи - юкламалар ёрдамида боғланган қўшма гап қайси жавобда берилган?

 

  а) Мен ҳам бир марта ёзувчилик қил

  в) Сарвар хонадан чиқди-ю, телефон жиринглади.

  с)  Буви, нега шу нонни яхши кўрасиз-а?

  д) Ҳамма тўпландими?

  е) Эртага кетиб қоламанов.

 

каби 12та тест саволлари ва қуйидаги шаклдаги номерланган варақчалар ўқувчиларга тарқатилади. Ўқувчилар тўғри жавобни катакларга номер ёнига ёзади. Масалан, 1-д , 2-д, 3- в, 4 – с....

1  д

2      д

3       в

4  с

5      а

6    в

7  с

8       е

9    а

10  в

11     в

12    в

                                                     Ўқитувчи:                                      

 1-вариант:  Фақат “В” жавобларни соат стрелкаси бўйича  белгиланг, ҳамда уларни тўғри

                         чизиқ ёрдамида бирлаштиринг.

                       Қандай фигура  ҳосил бўлди?

 (математикага боғлаш)  - учбурчак . (сўнг тўғри жавоб интерфаол тахтада кўрсатилади).  Кимда шу фигура ҳосил бўлса, қўлингизни кўтаринг.

 

2- вариант учун эса бошқа тест саволлари тузилади,      топшириғи худди 1- вариант  каби текширилади, фақат

                 бунда, масалан,  инглиз тилидаги z  ҳарфи чиқиши мумкин.

                                        Бунда инглиз тилига боғланади.  

Юқоридаги тестни тузишда ўқитувчидан бироз меҳнат ва маҳорат  талаб этилади.

Ўқувчилар баҳоланади.

 

Мустаҳкамлаш учун саволлар:

1)    ва, ҳам, ҳамда қандай боғловчилар?

2)    Қўшма гапнинг нечта тури бор?

3)    Қўшма гапнинг қандай турлари бор?

4)    Эргашган қўшма гап таркибида қандай гаплар бўлади?

5)    Сўз бирикмасида ҳоким сўз ва тобе сўзнинг жойлашиш ўрнини айтинг?

6)    “Бирлашган – ўзар, бирлашмаган – тўзар” мақолидаги эгани аниқланг.   

7)    Фақат оҳанг ёрдамида боғланган қўшма гапларда оҳанг қандай тиниш белгилари билан ифодаланади?

 

 

                Ўқувчиларни баҳолаш, рағбатлантириш.

 

Уйга вазифа:

101- машқнинг давоми. (оғзаки)

102-машқдаги берилган гапларни синтактик таҳлил этиш.

 

Дарс якуни:

Бугунги дарсда –

нималарни билар эдингиз?

Нималарни билиб олдингиз?

Яна нималарни билишни хоҳлайсиз?

 

 

Агар вақт қолса, аббревиатуралардан фойдаланиш мумкин:

 

1)     БББТМКБОСҚСБД

2)     ҲГАИҲЮКТБОГТТГД

ИЁУОСГЎБТТГҚГД   - Икки ёки ундан ортиқ содда гапларнинг ўзаро боғланишидан таркиб топган гаплар қўшма гап дейилади.

Комментарии пользователей /0/
Комментариев нет...
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Наши услуги



Мы в соц. сетях

    Персональные сообщения